17/12/2025
Ўзбекистон қурувчилар ассоциацияси таркибига кирувчи қурилиш компаниялари билан биргаликда жорий йил 17 декабрь куни давлат органлари томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқотда иштирок этди.
Тадбир давомида Ассоциация томонидан:
- турар жой объектларини функционал, режавий, муҳандислик ва эксплуатацион кўрсаткичлар бўйича аниқ фарқлаш имконини берувчи таснифлагич ишлаб чиқиш;
- электр таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни келишиш жараёнларини соддалаштириш каби долзарб таклифлар илгари сурилди.
Очиқ мулоқот Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда бошқа тегишли идоралар раҳбарлари ва масъул вакиллари иштирокида ўтказилди.
Батафсил маълумот учун:
📞 +998 78-113-77-72
📞 +998 90-830-44-48
🌎Website 🌎Instagram 🌎Telegram 🌎YouTube